Жамият

Тиббий ниқобларнинг хорижга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўшни мамлакатга 15.000 дона тиббий ниқоблар ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилиши тўхтатиб қолинди.

Тиббий ниқобларнинг хорижга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди
Фото:kp.ru

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган ҳозирги синовли кунларда ушбу касалликка қарши мамлакатимиз аҳолиси ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, имкон қадар кам талофат билан уни бартараф этиш учун курашмоқда.

 

Бу мақсадда «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати ташкил этилди. Хорижда оғир шароитда қолаётган ватандошларимиз босқичма-босқич юртимизга олиб келиниб, шифокорлар назоратидан сўнг, яқинлари бағрига юборилмоқда.

 

Аммо, мана шундай вазиятда ҳам ўз манфаатини халқ манфаатидан устун қўювчилар учраб тургани ачинарли ҳол, албатта.

 

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимларининг божхона ходимларини жалб этган ҳолда ўтказган тезкор тадбири давомида, Узун тумани «Янгиобод» МФЙнинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудидан ўтувчи «Кофирнихон» дарёси қирғоғида полиетилен қопларга жойлаштирилган 5 турдаги дори воситалари ва 15.000 дона тиббий ниқоблар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

 

Шунингдек, туманнинг «Ўланқул» маҳалласидаги хонадонлардан бирида эса 20.000 дона фильтрли тиббий ниқоблар борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.

 

Терговга қадар текширув ҳаракатлари доирасида аниқланишича, мазкур дори воситалари ва тиббий ниқоблар маҳаллий фуқаро «Б.Ф.»га тегишли бўлиб, уларнинг умумий қиймати 356 млн. сўмдан зиёдни ташкил этади.

 

Мўмай даромад топиш мақсадида «Б.Ф.» ушбу дори воситалари ва тиббий ниқобларни «ўзбек-тожик» давлат чегарасининг назорат қилиниши қийин бўлган қисми орқали Тожикистон Республикасига ўтказишни режалаштирган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились25828(+275)
Выздоровели16507(+0)
Умерли155(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились25828(+275)
Выздоровели16507(+0)
Умерли155(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ