Ҳодисалар

Учта юк машинаси иштирокида йирик ЙТҲ: учала ҳайдовчи ҳалок бўлган

ЙТҲ Наманган вилоятида тормоз тизими бузилиши оқибатида содир бўлган.

Учта юк машинаси иштирокида йирик ЙТҲ: учала ҳайдовчи ҳалок бўлган
Фото:tergov.uz

4 июнь куни соат 05:00да 63 ёшли А.Р. Sams русумли юк машинасини «Тошкент-Ош» автомобиль йўлида бошқариб кетаётганида, тормоз тизими ишламай қолган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.

Оқибатда А.Р. йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А.Ғ. бошқарувида бўлган Isuzu юк машинасига ва 26 ёшли Н.Р. бошқарувидаги иккинчи Isuzu юк машинасининг орқа қисмига урилиб, ағдарилиб тушган. Тўқнашувдан кейин Sams юк автомобилининг кабина қисмида ёнғин юзага келган.

Ҳодиса оқибатида Sams ҳайдовчиси А.Р. ва Isuzu ҳайдовчиси А.Ғ. ҳодиса жойида вафот этган, иккинчи Isuzu юк автомобили ҳайдовчиси Н.Р. шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились28809(+274)
Выздоровели19587(+0)
Умерли179(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились28809(+274)
Выздоровели19587(+0)
Умерли179(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ