Жамият

Вазирлик: карантин вақтида контракт миқдори ўзгармайди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги карантин вақтида олий таълим муассасалари харажатлари ўзгармаганини маълум қилди.

Вазирлик: карантин вақтида контракт миқдори ўзгармайди
Фото:UzNews.uz

Вазирлик хабарига кўра, контракт миқдори ҳар бир талабани ўқитиш учун кетадиган харажатлардан келиб чиқиб белгиланади.

 

Харажатларнинг асосий қисмини ўқитувчи ва ходимларга тўланадиган иш ҳақи (ажратмаси билан), талабалар стипендиялари («стипендияли» тўлов-контракт қиймати миқдорида) ва ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар ташкил қилади.

 

Бугунги кунда республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар учун ижтимоий ҳимояланган тўлов-контракт миқдорлари амал қилмоқда.

 

Қайд этилишича, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 2019/2020 ўқув йили учун тасдиқланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорлари бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларининг ўртача 68 фоизини қопламоқда.

 

«Мазкур маблағлар профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни қисман қопламоқда. Қолган харажатлар олий таълим муассасасининг бошқа молиявий манбалари ҳисобидан амалга оширилмоқда», - дейилади хабарда.

 

2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестрида белгиланган машғулотларга ажратилган соатларни талабалар томонидан масофавий таълим асосида ўзлаштириш (масофавий бериш мумкин бўлмаган лаборатория ва амалиётнинг бир қисми) июль-август ойларига ёки кейинги ўқув йилига ўтказиш белгиланган.

 

Карантин вақтида олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчи ва ходимларига ўз вақтида ойлик маошлари, таътил пуллари ва талабаларга стипендиялар мос равишда давлат бюджети ва олий таълим муассасаларининг контракт маблағлари ҳисобидан тўлаб берилмоқда.

 

Олий таълим муассасалари талабалари учун масофавий таълим бериш жорий этилганлиги муносабати билан, уни ташкил этиш ва моддий-техник базасини яратишга ҳам олий таълим муассасалари томонидан қўшимча маблағлар сарфланмоқда.

 

Қайд этилишича, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг асосий қисмини ташкил этувчи иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар харажатлари ўзгармайди. Фақатгина коммунал хизматлар харажатлари камайган.

 

«ОТМ ётоқхоналарида яшовчи талабалар ётоқхона учун ўқув йилида белгиланган тўловларни тўлиқ тўлаган бўлса, фойдаланилмай қолган ойларига тўланган маблағлар талабанинг ёзма мурожаатига асосан қайтариб берилади ёки унинг розилиги билан кейинги ўқув йилига ўтказилиб, ётоқхонада яшаши учун ҳисобланиши мумкин», - дея қайд этилган хабарда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились31747(+443)
Выздоровели23704(+712)
Умерли204(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились31747(+443)
Выздоровели23704(+712)
Умерли204(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ