Иқтисодиёт

Акциз солиғи бекор қилингач иномаркалар нархи қанчалик арзонлашади?

Четдан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун акциз солиғининг бекор қилиниши импорт автомобиль нархининг қанчага арзон бўлишига хизмат қилишини ҳисоблаб чиқдик.

Акциз солиғи бекор қилингач иномаркалар нархи қанчалик арзонлашади?
Фото:cena-auto.ru

Аввал хабар  қилганимиздек, Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб бир қатор транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.

Хусусан, қуйидаги ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларига акциз солиғи ставкалари бекор қилинади:

 

8701 –  тракторлар;
8702 –  10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари;
8703 – енгил автомобиллар;
8704 – юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари.

 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда четдан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун тегишли божхона тўловлари ва 15% акциз солиғи мавжуд.

 

Иномарка автомобилининг двигатель ҳажмидан келиб чиққан ҳолда акциз солиғининг ставкаси қўйидагича:

 

1000 куб. см дан катта бўлмаган - $2,4/куб. см;
1000 - 1500 куб. см - $2,5/куб. см;
1500 - 1800 куб. см - $2,6/куб. см;
1800 - 3000 куб. см - $2,9/куб. см;
3000 куб. см дан ортиқ - $3,1/куб. см.

 

Шундай қилиб, четдан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун акциз солиғининг бекор қилиниши импорт автомобиль нархини камида $2400 долларга ва ундан ҳам кўпроққа арзонлашишига сабаб бўлади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63737(+130)
Выздоровели60717(+0)
Умерли533(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63737(+130)
Выздоровели60717(+0)
Умерли533(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ