Сиёсат

Мирзиёев ва Жээнбеков ўзбек-қирғиз чегарасида рўй берган ҳодисани муҳокама қилди

Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди.

Мирзиёев ва Жээнбеков ўзбек-қирғиз чегарасида рўй берган ҳодисани муҳокама қилди
Фото:Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Давлат раҳбарлари «Чашма» чегараолди ҳудудида рўй берган ҳодисани кўриб чиқиб, бундай вазият такрорланмаслиги учун мукаммал чоралар қабул қилиш муҳим эканини таъкидладилар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.

 

Ҳукумат делегациялари ўтказган музокараларнинг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

 

Икки томонлама муносабатларга оид мавжуд масалаларни тартибга солиш ҳамда амалий ҳамкорликни, аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-коммуникация соҳаларида янги ўсиш нуқталарини аниқлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш юзасидан келишиб олинди.

 

Шу муносабат билан Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ҳамда чегарадош вилоятлар маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларини ўтказиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54462(+496)
Выздоровели50954(+513)
Умерли450(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54462(+496)
Выздоровели50954(+513)
Умерли450(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ