Коронавирус

Самарқанд ва Тошкент вилоятларида карантин чекловлари юмшатилди

Республикамизнинг иккита вилоятида жойлашган шаҳар ва туманларни карантин даражаси бўйича тоифалаш қайта кўриб чиқилди.

Самарқанд ва Тошкент вилоятларида карантин чекловлари юмшатилди
Фото:t.me/samiibuz

1 июндан бошлаб Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида карантин қоидалари юмшатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов аҳолига қилган мурожаатида маълум қилди.

 

Хусусан, соат 07: 00 дан 10: 00 гача ва соат 17: 00 дан 20: 00 гача қизил ҳудудга киритилган Самарқанд шаҳри, Ургут ҳамда Пастдарғом туманларида транспорт воситалари, автоуловлар ва велосипедларга махсус стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилди.

 

Бунда транспортдаги йўловчилар сони иккитадан ошмаслиги керак. Транспорт воситаларидан фақатгина дори-дармон, озиқ-овқат ва зарур бирламчи маҳсулотларни сотиб олиш мақсадида фойдаланиш мумкин.

 

Шу билан бирга карантин даражаси бўйича Самарқанд вилояти туманлари ва шаҳарлари рўйхати янгиланди:

 

Қизил ҳудуд: Самарқанд шаҳри, Ургут, Оқдарё, Тойлоқ, Самарқанд, Пастдарғом ва Пайариқ туманлари;

 

Сариқ ҳудуд: Жомбой ва Иштихон туманлари;

 

Яшил ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон, Нарпай, Қўшработ, Нуробод, Булунғур ва Пахтачи туманлари.


Шунингдек, Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг Матбуот котиби – Ахборот хизмати раҳбари Бобур Туляганов ўз телеграм каналида маълум  қилишича Тошкент вилоятида “қизил” тоифадаги ҳудудлар учтага камайди.

 

Хусусан, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарлари ҳамда Оққўрғон тумани “сариқ” ҳудуд тоифасига киритилди.

 

Шунда: 

 

Қизил ҳудуд: Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўстонлиқ, Бўка ҳамда Пискент туманлари;

 

Сариқ ҳудуд: Ангрен, Чирчиқ, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Чиноз ва Оққўрғон туманлари;

 

Яшил ҳудуд: Бекобод шаҳри, Зангиота, Қибрай, Паркент, Янгийўл тумани, Тошкент ҳамда Юқори Чирчиқ туманлари.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ