Жамият

Ўзбекистонда карантин талаблари 15 июнгача узайтирилди

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори қабул қилиниб, амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.

Ўзбекистонда карантин талаблари 15 июнгача узайтирилди
Фото:UzNews.uz

1 июндан бошлаб қуйидаги фаолият турларига рухсат берилмоқда: 

 

“Қизил” ҳудудларда:

 

– риэлторлик фаолияти;

 

– реклама ва маркетинг фаолияти.

 

“Сариқ” ҳудудларда “қизил” ҳудудларга қўшимча равишда:

 

– автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти (бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб (онлайн) ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим);

 

– давлат ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти.

 

“Яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:

 

– санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолияти (хостеллар бундан мустасно);

 

– порт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолияти;

 

– оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш. 

 

Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

 

Ўз навбатида карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

Шунингдек, “яшил” ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни марказлаштирилган тартибда ташиш учун вилоятлараро автобуслар, шу жумладан туристик ташкилотлар автобуслари қатновини йўлга қўйишга рухсат берилди. 

 

Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди. 

 

Хабар янгиланмоқда

комментарии
Dilbar Mirzaliyeva
30 мая, 12:54
Assalomalekum hammaga karantin 15-iyun kuni annigʻ tugermikin boshqa yana uzeytirilmasmikin tepadegi gaplaga qaraganda hammayo ochiladigonga ôxshidiku lekin aynan ôsha payt keganda yana uzeytrilib ketvotti bu safar unaqa bomasmikin judayam qiziqvoman tugasa yaxsh bolardi ancha ishlarimiz orqada qob ketti iloyim tezro shu virus tugab tezro hammayo ochilib ketsin inshaolloh javob berasila dgan umiddaman
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ