Жамият

13 ёшли фарзандини $15 минг АҚШ долларига сотаётган аёл ушланди

Ушбу фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

13 ёшли фарзандини $15 минг АҚШ долларига сотаётган аёл ушланди
Фото:tergov.uz

19 май куни 43 ёшли М.П., Беруний тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, унда Тўрткўл туманида яшовчи “Қундуз” исмли аёл ноқонуний равишда ўз фарзандини сотмоқчи бўлиб юрганлигини баён қилган. Бу ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар  бермоқда.

 

Ушбу аризага асосан шу куни соат 21:00 да Бернуий тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тўрткўл туманида жойлашган намунали уйда ижарада яшаб келаётган, 38 ёшли Қундуз К. ўзининг иккинчи фарзанди  вояга етмаган 13 ёшли Д.О. ни фуқаро С.Э. га 15.000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Ҳодиса содир бўлган жойдан кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ доллари ҳамда қолган 14.600 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар аниқланиб, ашёвий далил тариқасида ўрнатилган тартибда олинган.

 

Ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қундуз. К., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55593(+192)
Выздоровели51965(+0)
Умерли460(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55593(+192)
Выздоровели51965(+0)
Умерли460(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ