Коронавирус

ДСҚ ҳузуридаги марказ ходимида коронавирус инфекцияси аниқланди

Ҳозирда бутун Марказий аппарат ходимлари COVID19 га тест топширмоқда.

ДСҚ ҳузуридаги марказ ходимида коронавирус инфекцияси аниқланди
Фото:UzNews.uz

Куни кеча интернет ижтимоий тармоғида Давлат солиқ қўмитасининг икки ходимида коронавирус инфекцияси аниқлаганлиги ҳақида хабар тарқалди. Мазкур хабарларда Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати бўлим бошлиғи ва унинг ҳайдовчисида аниқлангани айтилган эди.

 

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати ушбу хабар юзасидан берган расмий маълумотига кўра, коронавирус инфекцияси пойтахтнинг бошқа туманида жойлашган Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида аниқланган, 

 

"ДСҚ ходимлари инфекция аниқланган одам билан алоқада бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олиб, коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирда бутун Марказий аппарат ходимлари COVID19 га тест топширмоқда", - дейилади ДСҚ расмий хабарида.

 

Таъкидланишича, ДСҚда иш жараёни карантин стандартларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ