Жамият

Мусиқа ўқитувчиси МТМ мудирасидан пул талаб қилди

Таълим муассасаси ходими мудира ходимларини шанбалик қилиб ишлатгани учун ёзган аризасини қайтариб олиш эвазига 5 млн сўм пул талаб қилган.

Мусиқа ўқитувчиси МТМ мудирасидан пул талаб қилди
Фото:tergov.uz

8 май куни Ғаллаорол тумани ИИБ га шу туманда яшовчи мактабгача таълим муассасаларининг бирида мудира бўлиб ишлаб келаётган 41 ёшли Н.А. қўл остида фаолият юритаётан ўқитувчилардан бири катта миқордаги пул маблағини товламачилик йўли билан талаб қилганлиги учун Л.А., га нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақида ИИВ Тергов департаменти хабар бермоқда.


Ғаллаорол туманидаги мактабгача таълим муассасаси мудираси карантин даврида ходимларини шанбалик қилиб ишлатганлиги ҳолати юзасидан, қўл остида мусиқа фани ўқитувчиси бўлиб ишловчи 38 ёшли Л.А. устидан қилган шикоят аризасини қайтариб олиши эвазига 5.000.000 сўм пулларни товламачилик йўли билан талаб қилган.


Мурожаат асосида ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Н.А., 2020 йил 11 май куни Л.А., нинг пластик карта ҳисоб рақамига 3.000.000 сўм пулларни ўтказиб берганлиги аниқланган.


Ҳолат юзасидан 11 май куни Л.А., нинг пластик картасига 3.000.000 сўм пул ўтказилганлигини тасдиқловчи чек ашёвий далил деб топилиб, ҳужжатлаштириб олинган ҳамда Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (“Товламачилик”) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мудира Н.А. хатти-ҳаракатлари юзасидан эса тегишли текшириш ишлари олиб борилаётгани, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши айтилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29918(+693)
Выздоровели21316(+936)
Умерли188(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29918(+693)
Выздоровели21316(+936)
Умерли188(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ