Жамият

Рамазон ҳайитини нишонлаш ва ҳайит намозини адо этиш тартиби эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Рамазон ҳайитини нишонлаш ва ҳайит намози адо этиш бўйича тавсияларини тақдим этди.

Рамазон ҳайитини нишонлаш ва ҳайит намозини адо этиш тартиби эълон қилинди
Фото:muslim.uz

2020 йилги Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) намозини пандемия даврида жамоат бўлиб ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги, мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан ушбу ибодатни соқит қилади. Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-сайтида тегишли баёнот чоп этилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши карантин шаротида Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича қуйидаги тавсияларни тақдим этади:

 

– карантин даврида вақтинча жамоат намозлари тўхтатилганини инобатга олган ҳолда Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) намозини ўқиш ҳам мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан соқит бўлади. Юртдошларимизга ҳайит куни қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин ўз хонадонларида тўрт ракатли нафл намози ўқишлари тавсия этилади.

 

– Ҳайит арафасида ва байрам кунлари ёши улуғ кексаларимиз ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатларимиз билан боғлиқ анъаналаримизни карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш тавсия этилсин.

 

– Рамазон ҳайити арафасида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, ҳомийларни жалб этган ҳолда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати кенг қамровли амалга оширилсин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвоси ва Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотида қайд этилганидек, эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда жума намози ўрнига уйда пешин намозини, беш вақт намоз ва Рамазон ойидаги таровиҳ намозини уйда ўқиш ҳақидаги тавсиялар айни Рамазон ҳайити намозига ҳам тегишлидир.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ