Жамият

"Фермер далага режа учун эмас, даромад учун кириши керак" — президент

Шавкат Мирзиёев 21 май куни Андижон вилоятига келди ва Олтинкўл туманидаги ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.

Фото:president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келганида дастлаб Олтинкўл туманидаги "Кўҳна водий баҳори" фермер хўжалигида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

"Иқлим шароити юртимизга ўхшаш хорижий давлатларда пахтадан 70 центнергача ҳосил олишади. Қандай қилиб? Илм билан, ақл билан. Андижонда ер камлигини ҳисобга олиб, ундан икки карра самарали фойдаланиш зарур. Ишсиз, даромади етарли бўлмаган минглаб одамлар бор. Ишимизга ўшаларнинг кўзи билан баҳо беришимиз керак", — деган президент.

 

Давлат раҳбари ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратиш бўйича кўрсатмалар берган.

 

"Фермер далага режа учун эмас, даромад учун кириши керак. Соя экилса, битта майдондан икки баробардан зиёд даромад олиш, яна кўпроқ одамларни иш билан таъминлаш мумкин. Ундан олинадиган мой ҳам, омихта ем ҳам жуда сифатли, бозорбоп. Тўғри, бу қийин. Лекин қайси иш осон", — дея қайд этган Шавкат Мирзиёев.

 

Агротехнологияларни ривожлантириш мақсадида Тошкент давлат аграр университетининг Андижон вилояти филиали негизида қишлоқ хўжалиги йўналишида алоҳида олий таълим муассасаси ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Шу ерда пахтачилик, ғаллачилик ва мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

 

Президент раҳбари қайта жиҳозланган автобусда ташкил этилган сайёр лаборатория билан ҳам танишди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились31304(+695)
Выздоровели22992(+950)
Умерли200(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились31304(+695)
Выздоровели22992(+950)
Умерли200(+6)
комментарии
Ismat Xushev
22 мая, 14:27
Президентимиз фермерларга катта эътибор қаратмоқдалар, бу этибор уларга янада кучга куч ғайратига ғайрат қўшади. Президентимизнинг маслахатлари эртанги кунга ишонч бағишлайди, фермерларнинг иш фаолиятини янада ривожлантиради.
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ