Жамият

Автомобилда ҳаракатланиш тақиқланган вақтда содир бўлган аварияларда неча киши ҳалок бўлгани маълум бўлди

Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ жорий йилнинг апрель ойида республикада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг статистикасини эълон қилди.

Автомобилда ҳаракатланиш тақиқланган вақтда содир бўлган аварияларда неча киши ҳалок бўлгани маълум бўлди
Фото:ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББнинг хабарига кўра, жорий йилнинг апрель ойида 336та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган, уларнинг 64таси ўлим билан якунланган.

 

Қайд этилган даврда содир бўлган ЙТҲларида 76 нафар киши ҳалок бўлди: 38 нафари воқеа жойида, 38 нафари — бир кун ўтиб, касалхоналарда вафот этган. 334 нафар киши жабрланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь ва февраль ойларида 802та ЙТҲ қайд этилган, уларнинг 255таси ўлим билан якунланган.

 

Аввалроқ 30 мартдан 20 апрелга қадар Тошкентда ва вилоят марказларида шахсий автомобилдан фойдаланиш тақиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

 

Бу даврда фақатгина махсус стикер билан ҳаракатланиш мумкин бўлган. Кейинчалик чеклов 30 апрелга қадар узайтирилган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54660(+198)
Выздоровели50954(+0)
Умерли451(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54660(+198)
Выздоровели50954(+0)
Умерли451(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ