Жамият

ДХХ Тожикистон ҳудудидан олиб кирилган йирик миқдораги гашиш гиёҳвандлик моддаси контрабандасини аниқлади

Текширув жараёнида ДХХ ходимлари томонидан жами 64 кг 600 гр. гашиш ҳамда 236 гр. опий гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида олинди.

ДХХ Тожикистон ҳудудидан олиб кирилган йирик миқдораги гашиш гиёҳвандлик моддаси контрабандасини аниқлади
Фото:Видеодан кадр

ДХХ матбуот хизматининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида воқеа жойидан 61 кг 838 гр. гашиш гиёҳвандлик моддаси процессуал тарзда расмийлаштириб олинган. Ҳозирда мазкур гиёҳванд модданинг кимга тегишли эканлигини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

 

Наманган вилоятида олиб борилган тезкор тадбирда эса фуқаро А.С. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина Наманган шаҳрида тўхтатилиб, текширилди. Автомашина кўздан кечирилганда, унинг юкхонасидан 1,5 кг гашиш гиёҳвандлик моддаси топилди. Таъкидланишича, фуқаро А.С. муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этгани учун 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган, 2018 йилдан эса ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келаётган бўлган.

 

Шунингдек, Наманган вилояти Учқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда У.С. мамлакатимизнинг Қирғизистон билан чегараолди ҳудуди ҳисобланган «Ёғду» маҳалласида ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан тўхтатилиб, текширилганда, унинг ёнидан 278 гр. гашиш гиёҳвандлик моддаси ҳамда 1000 АҚШ доллари топилди. Аниқланишича, у мазкур гиёҳвандлик моддасини қирғизистонлик “Бахт” исмли шахсдан олиб, контрабанда йўли билан республикамиз ҳудудига олиб кирган.

 

ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида яшовчи А.Ў. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина Ғузор туманидаги ЙПХ масканида тўхтатилди. Текширув жараёнида автомобилнинг мотор қисмига яшириб қўйилган 506 гр. гашиш ҳамда 236 гр. опий гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида олинди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились25828(+275)
Выздоровели16507(+0)
Умерли155(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились25828(+275)
Выздоровели16507(+0)
Умерли155(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ