Коронавирус

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир беморнинг вафоти ҳақида хабар берди

Тошкентда коронавирусга чалинган эркак бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас  етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир беморнинг вафоти ҳақида хабар берди
Фото:UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Самарқандлик фуқаро И. (эркак) шу йилнинг 14 май куни оғир аҳволда  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган бўлиб, ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг унда “COVID-19” инфекцияси аниқланган.

 

Шундан кейин беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Бемор узоқ вақт давомида жигар циррози ташхиси билан даволаниб келган. Бундан ташқари, унда семизлик, анемиянинг оғир даражаси каби қатор ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган.

 

Клиникада беморга мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган. Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас  етишмовчилигидан вафот этган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились28535(+742)
Выздоровели19587(+804)
Умерли177(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились28535(+742)
Выздоровели19587(+804)
Умерли177(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ