Жамият

“Ўзбекистон темир йуллари” рейслар жадвалини эълон қилди

18 май кунидан бошлаб Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши ва Андижон шаҳрига темир йўл қатнови қайта йўлга қўйилади.

“Ўзбекистон темир йуллари” рейслар жадвалини эълон қилди
Фото:railway.uz

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Afrosiyob”   тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйилади.

 

Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йуллари” АЖ рейслар жадвалини эълон қилди:

 

Afrosiyob №762 поезди Тошкент-Навоий-Бухоро: 7:00
Afrosiyob №761 поезди Бухоро-Навоий-Тошкент: 16:28

 

Afrosiyob №760 поезди Тошкент-Қарши: 8:00
Afrosiyob №759 поезди Қарши-Тошкент: 17:58

 

Поезд №60 Тошкент-Андижон: 08:05
Поезд №59 Андижон-Тошкент: 15:33

 

Шунингдек АЖ хабар қилишича, темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилинади, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилади.

 

Шунингдек, поездларга чиқаётган йўловчилар учун муҳим шартларидан бири – Санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази томонидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси “манфий” эканлиги ҳақидаги маълумотномага эга бўлишлари кераклиги маълум қилинмоқда.

 

Темир йўл вокзаллари ҳудудига ҳамда темир йўл транспортига кирганда, барча йўловчилар бир марталик тиббий ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларда бўлишлари, темир йўл вокзалларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт. Йўловчилар поезд вагонларига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади. 

 

Эслатиб ўтамиз, поездларга  электрон чипталар  онлайн тарзда сотилади. Электрон чипта олиш имконияти бўлмаган йўловчилар, ўрнатилган тартибда дезинфекция ишлари амалга оширилгандан темир йўл вокзал кассаларидан чипта расмийлаштиришлари мумкин. Чипта олган йўловчилар томонидан йўловчилар сўровномаси (маршрут варағи) тўлдирилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились53051(+194)
Выздоровели49224(+0)
Умерли443(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились53051(+194)
Выздоровели49224(+0)
Умерли443(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ