Коронавирус

Ўзбекистонда бир кун давомида COVID-19 билан касалланганлар сони 2691 нафарга етди

Янги касалланиш ҳолати Россиядан келган ва 4 нафар олдиндан карантинда бўлган навоийлик фуқароларда аниқланган. 

Ўзбекистонда бир кун давомида COVID-19 билан касалланганлар сони 2691 нафарга етди
Фото:Мудофаа

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, коронавирус инфекцияси яна 5 нафар фуқарода аниқланган.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари хориждан келган фуқарода аниқланган. У халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, шу йил 14 май куни Россиядан келган.

 

Шунингдек, касаллик 4 нафар олдиндан карантинда бўлган навоийлик фуқарода аниқланган. 

 

Ўзбекистонда бугунги кунда 522 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 8 нафарининг аҳволи оғир. 

 

16 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2691 нафарни ташкил қилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ