Жамият

Сирдарёда сув тошқинидан зарар кўрган оилаларга 40 млн сўм ва маиший техника берилади

Президент зарар кўрган фуқароларнинг уйлари давлат томонидан таъмирланиб ва қурилиб берилишини ҳам маълум қилган.

Сирдарёда сув тошқинидан зарар кўрган оилаларга 40 млн сўм ва маиший техника берилади
Фото:president.uz

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Сардоба тумани аҳолиси билан яна учрашган.

"Бу ишларни ташкил этиш ва Сирдарё халқидан хабар олиш учун бугун тўртинчи марта сизларнинг олдингизга келдим. Ҳар соат, ҳар дақиқа бу ердаги ишлар ҳолатини суриштириб турибман, телефон орқали ҳисобот оляпман", – деган президент.

Аҳолининг турмуш шароитларини тиклаш асосий вазифа экани, зарарланган уйларни таъмирлаш ҳамда янги турар жойлар қуриш бўйича ишлар бошлаб юборилгани таъкидланган.

"Таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади. Одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади", – деган Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига президентдан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

Алишер Усмонов ажратган $10 млн хайрия маблағи ҳам шунга йўналтирилган. Сирдарё вилоятига кўмак учун ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда тадбиркорлар ҳам ёрдам кўрсатган. Учрашувда қатнашган фуқароларга тегишли сертификат ва банк карточкалари тарқатилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились28809(+274)
Выздоровели19587(+0)
Умерли179(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились28809(+274)
Выздоровели19587(+0)
Умерли179(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ