Жамият

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятидаги кўп қаватли уйлар қурилишига тамал тошини қўйди

Учта туманда 2640та хонадонга мўлжалланган 66та беш қаватли учта яшаш массиви қурилади.

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятидаги кўп қаватли уйлар қурилишига тамал тошини қўйди
Фото:president.uz

Бугун,15 май куни Шавкат Мирзиёев Сардоба туманида бўлиб,таъмирланаётган хонадонларни кириб кўрди, одамлар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3та массивда жами 2640 хонадонли 66та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

Хусусан, Сардоба туманидаги “Дўстлик” маҳалласида 1480 хонадондан иборат 37та уй барпо этилади. Шавкат Мирзиёев мазкур турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйди.

Президент аввалги сафарлари чоғида бу ерлик одамларнинг ҳаётини нафақат олдинги ҳолатига қайтариш, балки уни янада яхшилаш, янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар барпо этиб, янги иш ўринлари яратишни вазифа қилиб қўйган эди.

Бугунги кунда ҳукумат комиссияси иш олиб боряпти. Зарар етган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш, одамларни ўзининг тикланган уйига қайтариш ва рўзғорига ёрдам бериш, инфратузилмани тиклаш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишга катта куч ва воситалар сафарбар этилган. Бу борада ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия хизматчилари жонбозлик кўрсатмоқда.

Бугунги кунга қадар 20та аҳоли пунктидаги бузилган уйлар ва уларнинг атрофи чиқиндилардан тозаланди. 13та маҳалладан сув қолдиқлари чиқарилди. Ушбу маҳаллаларда ҳаёт аста-секин изга тушмоқда. Ҳозирда қарийб 66 минг аҳоли ўз уйларига қайтди. Бошқа жойларда тозалаш-таъмирлаш ишлари тезкор суръатларда давом этмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ