Жамият

Гулнора Каримованинг 10 млн долларлик мулки Ўзбекистонга қайтарилди

14 май куни ноқонуний равишда Францияга чиқариб юборилган 10 миллион доллар миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилди.

Гулнора Каримованинг 10 млн долларлик мулки Ўзбекистонга қайтарилди
Фото:AFP

Адлия вазирлигининг хабарига кўра, 14 май куни Гулнора Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Франциядан Ўзбекистонга қайтарилди.

 

Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади.

 

Қайд этилишича, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.

 

Хусусан, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан ваколатли идоралар иштирокида Г.К. томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

 

Мазкур мулклар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан ҳибсга олинганлиги муносабати билан, улар Г.К. ва унинг оила аъзоларининг тасарруфида эмас.

 

"Шу боис, муқаддам айрим ОАВларда хабар берилганидек, Ўзбекистонга мулклар ва маблағлар бевосита Г.К. ёхуд бошқа алоҳида шахслар томонидан қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазалар ҳақиқатга тўғри келмайди" — дейилади хабарда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились27047(+746)
Выздоровели18051(+789)
Умерли165(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились27047(+746)
Выздоровели18051(+789)
Умерли165(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ