Жамият

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида ўзгаришлар содир бўлди

Президент қарори билан, Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида ўзгаришлар содир бўлди
Фото:gov.uz

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

 

Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.

 

Қуйидаги лавозимлар киритилди:

 

— Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

— Бош вазир маслаҳатчиси – IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи;

— Бош вазир маслаҳатчиси – Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи.

 

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қуйидагилар тугатилди:

 

— Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;

— Бош вазирнинг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;

— Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;

— Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти.

 

Шунингдек, қарор билан Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ташкил этилди.

 

Қарор билан Бош вазирга бир қатор янги вазифалар юкланди. Хусусан, у IT-технологиялар, "электрон ҳукумат"ни жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, телекоммуникациялар, илм-фан, илмий тадқиқотлар ва инновацияларни ривожлантиришни таъминлаш фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились27047(+746)
Выздоровели18051(+789)
Умерли165(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились27047(+746)
Выздоровели18051(+789)
Умерли165(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ