Ҳодисалар

Сурхондарёда сел оқибатида 900 нафар фуқаро эвакуация қилинди

Кучли ёмғир ёғиши натижасида Сурхондарё вилоятидан оқиб ўтувчи «Олтинсой» сойининг сув ҳажми сезиларли даражада ошиб баъзи ҳудудларда сув тошқини юзага келди.

Сурхондарёда сел оқибатида 900 нафар фуқаро эвакуация қилинди
Фото:ФВВ

ФВВ берган маълумотга кўра, 13 май куни соат 21:00 да кучли ёмғир ёғиши натижасида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Олтинсой» сойининг сув ҳажми сезиларли даражада ошган.


Вазирликнинг хабар беришича, мазкур ҳолат натижасида ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган 900 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудга вақтинча кўчирилган.


Бундан ташқари, шу куни Бойсун туманидаги «Пасурхи» маҳалласига Бойсун тоғ тизмасига сурункали ёмғир ёғиши натижасида «Ойбарак» сойи орқали сел келган.


Шунингдек, туманнинг «Ҳунармандлар» маҳалласидан оқиб ўтувчи «Авлод» сойи орқали сел келиши оқибатида «Авлод» ҳамда «Сариосиё» қишлоқларини боғлаб турувчи кўприкни сув босганлиги туфайли автомобилларнинг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилган.


Вазият вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тўлиқ назоратга олинган. Айни дамда бошқарма қутқарувчилари ҳамда ФВДТнинг 150 дан ортиқ ходими, шунингдек, 20 га яқин техника ёрдамида сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26550(+249)
Выздоровели17262(+0)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26550(+249)
Выздоровели17262(+0)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ