Ҳодисалар

Трактор каналга ағдарилиб кетди: икки нафар аёл воқеа жойида вафот этган

Аварияга ернинг лой эканлиги ва ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлган.

Трактор каналга ағдарилиб кетди: икки нафар аёл воқеа жойида вафот этган
Фото:tergov.uz

12 май куни Бухоро вилоятида соат 10:00да 45 ёшли О.И. тракторга уланган иккита тиркама билан дала ер майдони ҳудудидан ўтган зовурнинг ён томонидаги йўл бўйлаб ҳаракатланган.

 

Шу вақтда йўл лойлиги сабабли, трактор орқа томонида бўлган тиркамалари сирпаниб, зовур ичига ағанаб кетган, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

 

Натижада трактор тиркамасида йўловчи сифатида кетаётган 34 ёшли О.И. ва 33 ёшли Ш.П. оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

 

Бундан ташқари, тиркамада бўлган фуқаро 38 ёшли Ф.Ж. оғир тан жароҳатлари билан Ромитан тумани марказий касалхонасига ётқизилган.

 

Ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ