Жамият

Ўзбекистонда яқин кунларда яна ёмғир ёғиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада мазкур ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда яқин кунларда яна ёмғир ёғиши кутилмоқда
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун республика ҳудудига Туркманистондан қуруқ ва нам ҳаво оқими чиқиши натижасида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади. Кундузи ҳарорат +28…+33 даражагача кўтарилади.

 

Фақатгина Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий туманларига Каспий денгизи ҳудудидан нам ҳаво киришни бошлайди.

 

11 май кечга ва 12 майда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, 12 май куннинг иккинчи ярмида Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат +27…+32 даража бўлади.

 

13-14 май кунлари нам ҳаво оқими бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Республика бўйича айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

 

13 май куни фақат Фарғона водийси вилоятларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. 14 май санасида Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.

 

Кавказ ҳудудидан келаётган совуқ фронт ўтиши натижасида 13-14 май кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳароратининг +18…+23 даражагача пасайиши кутилмоқда.

 

15 май куни Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Кундузги ҳарорат 3-5 даражага кўтарилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30197(+279)
Выздоровели21316(+0)
Умерли190(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30197(+279)
Выздоровели21316(+0)
Умерли190(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ