Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Qanotchi ресторанининг очилиши бўлиб ўтганини инкор қилди

Пойтахт ҳокимлиги мазкур овқатланиш масканининг очилиши бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди ва нотўғри ахборот тарқатишда айбдорлар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Qanotchi ресторанининг очилиши бўлиб ўтганини инкор қилди
Фото:Qanotchi / Instagram

“Qanotchi ресторани тажриба тариқасида ишга туширилган эди. Бу пойтахтимиз масканлари босқичма-босқич очилиши учун чора-тадбирлар тартибини ишлаб чиқиш учун зарур эди. Айни вақтда эксперимент якунига етган, ресторан ёпилган”, – деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти.

 

Шунингдек, СЭОМ, ИИББ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг умумий хулосасига асосан, шаҳар умумий овқатланиш масканларининг очилиши учун чоралар режаси ҳамда регламенти ишлаб чиқилади.

 

“Эксперимент доирасида Qanotchi ресторани маъмурияти ўз ҳисобидан овқатланиш залини СЭОМ меъёрлари асосида жиҳозлаб, дезинфекция ишларини амалга оширди ва меҳмонларни залда жойлаштириш, уларга хизмат кўрсатиш ва киритиш бўйича барча белгиланган чораларни ишлаб чиқди”, – дейилмоқда ҳокимлик хабарида.

 

Батафсил фото- ва видеоҳисобот махсус Комиссияга қарор қабул қилиш учун тақдим қилиниб, унинг асосида умумий овқатланиш масканларини ишга тушириш тартиби белгиланади.

 

“Рестораннинг одатий тартибда ишга тушгани ҳақида оммага тақдим қилинган маълумот юзасидан эса, нотўғри ахборот тарқатиб пойтахт аҳолисига янглиш маълумот беришда айбдорлар, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади”, – деб маълум қилинмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились28315(+522)
Выздоровели19291(+508)
Умерли175(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились28315(+522)
Выздоровели19291(+508)
Умерли175(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ