Жамият

Германияда ўзбек аскарлари хотирасига ёдгорлик лавҳи ўрнатилди

Германиянинг архивларидан “Штукенброк” ҳарбийлар қабристонига дафн этилган ўзбек аскарлари ҳақида маълумотлар топилди.

Германияда ўзбек аскарлари хотирасига ёдгорлик лавҳи ўрнатилди
Фото:“Дунё” АА

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Германияда ўзбек аскарлари хотирасига атаб ёдгорлик лавҳи ўрнатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

 

Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия федерал еридаги Штукенброк шаҳарчасида уруш йиллари барпо этилган “Шталаг 326” (Stalag 326 VI K Senne) ҳарбий лагери музей ва архив ташкилоти билан биргаликда олиб борилган изланишлар натижасида 1941-1945 йилларда ушбу лагерга келтирилган ватандошларимизга оид ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, ҳарбийлар қабристонига дафн этилган ўзбек аскарлари ҳақида қимматли маълумотлар тўплашга муваффақ бўлинди.

Тўпланган маълумотларга кўра, ушбу лагерга келтирилган 65 минг ҳарбий асир орасида 360 нафар ўзбек аскари бўлган ва улардан 35 нафари “Штукенброк” ҳарбийлар қабристонига умумий ҳолда дафн этилгани аниқланганди. 2018-2019 йиллар мобайнида Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан “Шталаг 326” архиви материалларини ўрганиш натижасида яна 20 нафар ватандошимиз мазкур қабристонда мангу ором топгани аниқланди.

 

Архивдан 1912 йил Бухоро вилоятида туғилган Нурали Сафаров 1943 йил 5 март куни, 1918 йил Тошкент вилоятида туғилган Абдураҳмон Рўзметов 1944 йил 9 июль куни, 1921 йил Самарқандда туғилган Муса Исаев 1943 йил 2 июнь куни, 1915 йил Тошкентда туғилган Анорбой Мирзааҳмедов 1944 йил 25 июль куни, 1902 йил Бухорода туғилган Сафар Камолов 1945 йил 13 январь куни вафот этгани ҳақидаги маълумотлар топилди.

Хотира тадбирида иштирок этган Детмольд округи президенти Юдит Пиршер мамлакатимизда уруш қурбонлари хотирасини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади.

 

“9 май Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланиши, урушда қурбон бўлганлар хотирасига кўрсатилаётган ҳурмат мақтовга лойиқдир. Иккинчи жаҳон урушида “Шталаг 326” ҳарбий лагерига келтирилган асирлар орасида 360 нафар ўзбекистонлик бўлгани ва улардан 55 нафари шу ерга дафн этилгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Уруш қурбонларининг номларини абадийлаштириш, уларнинг сўнгги қўним топган манзиллари, қабрларини топиш жуда ҳам хайрли ишдир”, – деди у.

 

Шунингдек, бугунги кунда “Шталаг 326” архивидаги ўзбек аскарларига оид маълумотларни аниқлаш борасидаги ишлар давом эттирилаётгани ҳақида маълум қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 23 октябрдаги “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси ҳам фашизмга қарши жангларда мардлик кўрсатиб, юрт озодлиги учун қурбон бўлган ватандошларимиз қабрларини топиш, хотираларини абадийлаштириш борасида тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ