Сиёсат

Мирзиёев ва Тоқаев 9 май муносабати билан бир-бирларини табриклади

Давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган байрам – фашизм устидан қозонилган Ғалаба куни муносабати билан бир-бирларини табриклади.

Мирзиёев ва Тоқаев 9 май муносабати билан бир-бирларини табриклади
Фото:president.uz

Бугун, 8 май куни Ўзбекистон президенти Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган байрам – фашизм устидан қозонилган Ғалаба куни муносабати билан бир-бирларини табриклаб, мамлакатлар фахрийлари ва биродар халқларига тинчлик, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тиладилар.

 

Чегараолди ҳудудларда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Жабр кўрган туманларда аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш ва инфратузилмани тиклаш бўйича навбатдаги қадамлар келишиб олинди.

 

Президентлар коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ жорий эпидемиологик вазиятни ҳам кўриб чиқдилар. Пандемияга қарши кураш, аҳоли ва бизнес учун чекловларни босқичма-босқич юмшатиш борасида мамлакатларимизда кўрилаётган чоралар қўллаб-қувватланди.

 

Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни тез фурсатларда амалга ошириш, жумладан, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати, транспорт ва логистика, бошқа тармоқларда истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш ва илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

 

Суҳбат якунида кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган кенг кўламли Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини кенгайтиришга интилиш қатъий экани таъкидланди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ