Жамият

Бош прокуратура ходимлари маошларининг бир қисмини Сардобадаги талофатларни бартараф этиш учун ўтказиб берди

Бош прокуратура ходимлари ўз иш ҳақларининг бир қисмини “Сардоба” сув омбори талофатларини бартараф этиш бўйича ташкил этилган ҳомийлик ҳисоб рақамига беғараз ўтказиб бердилар.

Бош прокуратура ходимлари маошларининг бир қисмини Сардобадаги талофатларни бартараф этиш учун ўтказиб берди
Фото:Бош прокуратура

“Сардоба” сув омборидаги фалокат туфайли кўплаб юртдошларимиз азият чекди. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳозирги мураккаб шароитда бу ҳодиса халқимиз бошига тушган яна бир синов бўлди.

 

Ана шундай вазиятда Ўзбекистон халқи Президентимиз раҳбарлигида чинакам ҳамжиҳатлик ва бирдамликни, олийжаноблик ва фидойиликни намоён қилди. Бу жараёнда ҳар бир соҳа вакиллари, ҳар бир фуқаро, улар хоҳ мамлакат ҳудудида, хоҳ ташқарисида бўлсин, тошқиндан жабр кўрганларга ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ёрдам беришга ошиқмоқда.

 

Прокуратура органлари ходимлари ҳам халқимиз билан елкама-елка туриб, сув тошқинидан зарар кўрган фуқароларимизга ёрдам қўлини чўзишга киришдилар.

 

Хусусан, Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини “Сардоба” сув омбори талофатларини бартараф этиш бўйича ташкил этилган ҳомийлик ҳисоб рақамига беғараз ўтказиб бердилар.

 

Зеро, Сирдарё аҳли бугунги шароитда ёлғиз эмасликларини ва ҳар қандай қийинчиликни ҳамжиҳатликда енгиб ўтишимизни қалбан ҳис қилишлари муҳим аҳамиятга эга.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились27314(+267)
Выздоровели18051(+0)
Умерли167(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились27314(+267)
Выздоровели18051(+0)
Умерли167(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ