Коронавирус

Юртимизда COVID-19дан соғайганлар сони ошиб бормоқда

3 май куни мамлакатимизнинг бир нечта ҳудудларидан 48 нафар бемор COVID-19дан буткул соғайиб реабилитацияга кузатилди.

Юртимизда COVID-19дан соғайганлар сони ошиб бормоқда
Фото:buxoro.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабарларига кўра, 3 май куни мобайнида Ўзбекистоннинг 5та ҳудудидан умумий ҳисобда 48 нафар фуқароларимиз коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, масъуллар иштирокида реабилитацияга кузатилди. 

 

Жумладан, Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғруқ мажмуасидан соғайиб чиққан 2 ҳомиладор аёл Тошкент шаҳридан бўлиб, бири 27 ёшда, яна бири 24 ёшда. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Айни пайтда уларнинг ҳомиласи ривожланмоқда. 

 

Беморларнинг энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 8 ёш.

 

Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1319 нафарни ташкил этмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ