Жамият

Президент сув оқими натижасида зарар кўрган маҳаллаларни кўздан кечирди — фото

Шавкат Мирзиёев сув чекинганидан кейин ўз маҳалласига қайтган одамлар билан мулоқот қилган.

Президент сув оқими натижасида зарар кўрган маҳаллаларни кўздан кечирди — фото
Фото:president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборида юз берган фавқулодда вазият сабабли Сирдарё вилоятида бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Президент сув тошқинига биринчи бўлиб дуч келган Сардоба туманидаги Навоий маҳалласини бориб кўрди. Ҳукумат комиссияси мутасаддилари амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.

Президент маҳалла бўйлаб юриб, юзага келган аҳвол билан яқиндан танишди. Ҳудудни пухта тозалаб, дезинфекция қилиш, қатъий санитар-эпидемиологик назоратни таъминлаш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини тез фурсатларда, лекин сифатли тиклаш бўйича топшириқлар берди.

Шавкат Мирзиёев сув чекинганидан кейин ўз маҳалласига қайтган одамлар билан мулоқотда бўлиб, талафот кўрган жойларда турмуш шароитлари тез кунларда тикланиши, аҳолига ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.

"Шундай оғир пайтда ҳаммамиз сизларнинг ёнингиздамиз. Аввало, ҳар бир маҳаллага кириб, ўт ўчириш машиналари ёрдамида сувни қочирамиз. Қурилиш, таъмирлаш ва янги уйлар барпо этиш бўйича халқ билан маслаҳатлашиб иш тутамиз. Ҳаммасини секин-секин жойига қўямиз. Фермерларнинг масаласи ҳам даласига чиққан ҳолда ҳал этилади. Энг муҳими, ўзларингиз соғ-саломат, болаларингиз ёнингизда экан. Кўнгилни тўқ қилинглар. Худога илтижо қиламизки, бизга мададкор бўлсин, охирги кўрганимиз шу бўлсин", – деган президент.

Давлатимиз раҳбари Оқолтин туманидаги Шодлик маҳалласи ва Мирзаобод туманидаги Ҳақиқат маҳалласи туташ ҳудудда ҳам бўлган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ