Жамият

Ўзгидромет ўзбекистонликларни май ойида қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди

Май ойининг илк саналарида бутун республика бўйлаб ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Ўзгидромет ўзбекистонликларни май ойида қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди
Фото:UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бу йилги май ойининг дастлабки кунларидаги об-ҳаво апрель ойи охирининг об-ҳавосини эслатади.

 

1 май куни Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий туманларига, бу сафар Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан, Туркманистон орқали нам ҳаво оқими киришни бошлайди.

 

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, республиканинг қолган ҳудудида кечга бориб ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин, фақат Қорақалпоғистон ва Фарғона водийси вилоятларида бугун ёғингарчилик бўлмайди.

 

2 майда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир эрталабгача тўхтайди ва кундузи ҳаво очиқ бўлади. Мамлакатнинг қолган ҳудудларида нобарқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда ёмғир, кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

3 май куни Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларидан ташқари қолган жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Қайд этилишича, 4 майдан вазият такрорланиб республиканинг жануби-ғарбий туманларига навбатдаги нам ҳаво кириш кутилмоқда, кейин ушбу ҳаво оқими бутун республика ҳудудига тарқалади.

 

4 май куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида, 5-6 май кунлари эса бутун республика бўйича ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бу кунларда ёғингарчилик бўлмайди.

 

1 майдан 6 майга қадар ҳарорат +23...+28 даража атрофида, ёмғир вақтида эса +20...25 даражани ташкил қилади.

 

7 майдан бошлаб ойнинг биринчи ўн кунлиги охиригича мамлакатда об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, ҳарорат кўтарила бошлайди ва 10 майга қадар +29...+32 даражагача бўлади.

 

Май ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида ҳарорат +22...+27 даражадан +30...+35 даражагача ўзгариб туриши мумкин. Баъзи кунларда қисқа муддатли момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ