Жамият

ФВВ: Сирдарёда 11,5 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Хавф остида бўлган яна тўртта яшаш пунктлари аҳолисини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда. Воқеа жойига бош вазир Абдулла Арипов борган.

ФВВ: Сирдарёда 11,5 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди
Фото:ФВВ

Аввалроқ Сардоба сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келгани ва бунинг натижасида Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кириб, аҳоли эвакуация қилингани ҳақида хабар берган эдик.

 

ФВВнинг хабарига кўра, Сирдарё вилояти ФВБ ва ФВДТга кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Сардоба тумани "Қўрғонтепа" МФЙ сув омборининг атрофидаги "Қўрғонтепа", "Дўстлик", "Юртдош" МФЙларидан жами 11598 нафар аҳоли Мирзаобод туманига эвакуация қилинди.

 

Бундан ташқари, сув босиш хавфи бўлган "Қуйтош", "Ота юрт" ва "Бирлик" МФЙларидан аҳолини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда.

 

Қайд этилишича, воқеа жойига бош вазир, ФВВ раҳбарияти ҳамда фавқулодда вазиятлар, ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб бориб, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб бормоқдалар.

 

Мазкур тадбирларга Сирдарё ва Жиззах вилояти ФВБдан 550та шахсий таркиб ҳамда 11та автотехника, МВБРҚМдан 60та шахсий таркиб, 6та автотехника, МГдан 276та шахсий таркиб, 43та автотехника ҳамда ҳудудий ФВДТ хизматлари жалб этилган.

 

Жабрланган ва ҳалок бўлганлар бўйича маълумот келиб тушмаган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ