Жамият

Ўзбекистонда хорижий давлатлар билан авиақатновлар 30 июнгача қайта тикланмайди – Uzbekistan Airways

Ўзбекистонда хорижий давлатлар билан авиақатновлар чеклови муддатини узайтириш ҳақида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистонда хорижий давлатлар билан авиақатновлар 30 июнгача қайта тикланмайди – Uzbekistan Airways
Фото:UzNews.uz

Хорижий давлатлар билан авиақатновлар 2020 йилнинг 30 июнь санасига қадар қайта тикланмайди. Бу ҳақда Uzbekistan Airwaysʼнинг Москва шаҳридаги маълумотлар хизмати хабар бермоқда. Мазкур хабарни авиакомпания матбуот хизмати ҳам тасдиқлаган.

 

"Ўзбекистон ҳукумати COVID-19 коронавирусининг тарқалиши сабабли, карантинни 30 июнга қадар узайтириш ҳақида қарор қабул қилди", — дейилади хабарда.

 

Компания ваколатхонасининг эслатиб ўтишича, бекор қилинган рейсларнинг авиачипталарини қайтариш, улар харид қилинган жойларда амалга оширилади. Бу 2020 йилнинг 16 март кунидан 30 июнь кунига қадар бўлган санага тўғри келадиган барча авиачипталарга тегишли.

 

Авиачипта қайтариб олинганида, йўловчига аввал тўланган сумма компенсация қилинади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ