Сиёсат

Президент Бухоро вилояти ҳудудидаги кучли шамол оқибатлари билан танишди

Шавкат Мирзиёев кучли шамол оқибатида энг кўп зарар етган жойларга ташриф буюрган.

Президент Бухоро вилояти ҳудудидаги кучли шамол оқибатлари билан танишди
Фото:president.uz

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев вертолётда Қоракўл ва Олот туманларидаги ҳолатни кўздан кечирди. Кучли шамол оқибатида уй-жойлар, автотранспорт воситалари, инфратузилма объектлари ва экин майдонларига зарар етган.

Олот тумани марказида маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллар билан учрашув ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев кечаги кучли шамол кутилмаган ва илгари кузатилмаган табиий офат бўлганини, одамлар турмуши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга салбий таъсир қилганини афсус билан қайд этди.

"Халқимиз ҳамжиҳат бўлиб, бундай синовларни кўп енгиб ўтган. Бу сафар ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилиб, талофат оқибатлари тезда бартараф этилади. Энг муҳими, руҳни туширмай, биргаликда курашсак, бу қийинчиликлардан кучли бўлиб чиқамиз", — дея таъкидлаган президент.

Турар жойлар ва инфратузилма объектларини таъмирлаш, аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари, жамоат хавфсизлиги юзасидан тезкор чора-тадбирлар белгиланди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ