Жамият

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланган бир нафар шахсга қанча пул сарфланаётгани маълум бўлди

Соғлиқни сақлаш вазири касалланганлар, оғир аҳволдаги беморлар ва соғайгандан сўнг реабилитацияга юборилган фуқароларга қанча маблағ сарфланаётгани ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланган бир нафар шахсга қанча пул сарфланаётгани маълум бўлди
Фото:Видеодан кадр

Халқаро пресс-клубдаги брифингда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланган бир нафар шахсга қанча пул сарфланаётганини маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниб, даволанаётган ўрта аҳволдаги ҳар бир бемор учун 32 млн сўмдан маблағ сарф қилинмоқда. Оғир аҳволдаги, жонлантириш бўлимида ётган ҳар бир беморга ўртача 64 млн сўмдан маблағ сарфланмоқда.

 

Карантинда бўлиб турган фуқароларнинг ҳар бири учун эса 14 кунлик карантин даврида 2,4 миллион сўмдан, коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга олинган ҳар бир бемор тикланиши учун 2,8 миллион сўмдан сарфланмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26066(+513)
Выздоровели16838(+331)
Умерли157(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26066(+513)
Выздоровели16838(+331)
Умерли157(+4)
комментарии
JAVLON AXMATOV
23 апреля, 16:58
Салом манда бир савол бор еди уша сар етилган пуллар давлат томониданми йоке беморларга карз сифатидами
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ