Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 дан тузалганлар сони 225 нафарга етди

Тошкент ва Бухорода 31 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди.

Ўзбекистонда COVID-19 дан тузалганлар сони 225 нафарга етди
Фото:Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясига чалинган яна 31 нафар бемор ушбу дарддан буткул фориғ бўлди. Тузалган беморлар Бухоро вилояти ихтисослашган тиббиёт муассасаси, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанган бўлиб, эндиликда реабилитация марказларига кузатилдилар.

 

Соғайган фуқароларнинг 22 нафари эркак, 9 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

 

Ҳозирга қадар юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 225 нафар бемор тўлиқ соғайди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ