Коронавирус

Республика перинатал марказида ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди

Бугунги кунда Республика перинатал маркази барча ҳомиладор ва ходимлари билан карантинга ёпилган.

Республика перинатал марказида ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди
Фото:UzNews.uz

19 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов Республика перинатал маркази ҳомиладор ва ходимлари билан нега ва қанча муддатга ёпилгани тўғрисидаги саволга жавоб берди.

 

Маълум қилинишича, 16 апрель куни ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди, ва у махсус ажратилган 3 туғруқхонага кўчирилди. Республика перинатал маркази эса карантинга ёпилди.

 

“Ҳозирча ходим ва бошқа ҳомиладорларда коронавирус аниқланмади.  Перинатал марказ қачон очилиши масаласи карантин қоидаларига мос ҳолда ҳал этилади”, – деди штаб аъзоси.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ