Коронавирус

Ўзбекистонда оғир аҳволда бўлган 83 ёшли онахон коронавирусдан буткул соғайди

Шифокорларнинг саъй-ҳаракати билан 83 ёшли онахон билан бирга яна 8 нафар бемор дарддан бутунлай фориғ бўлди.

Ўзбекистонда оғир аҳволда бўлган 83 ёшли онахон коронавирусдан буткул соғайди
Фото:Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 6 нафар бемор ҳамда Бухоро вилояти юқумли касалликлари шифохонасидан яна 3 нафар бемор буткул соғайди ва тиббий реабилитация марказларига кузатилди.

 

Соғайганлардан бири чироқчилик 83 ёшли онахон бўлиб, унинг аҳволи оғир бўлишига қарамай, билимли ва юқори малакали шифокорларимизнинг саъй-ҳаракати ҳамда халқаро стандартлар асосида олиб борилган самарали даволаш муолажалари туфайли буткул соғайди.

 

Тузалган фуқаролар орасида чартер рейс билан келгани ҳам, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олгани ҳам бор.

 

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар бугун, аввалги кунларга нисбатан энг юқори кўрсаткични қайд этган ҳолда, 38 нафарга етиб, жами 194 нафарни ташкил этмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65667(+279)
Выздоровели62876(+261)
Умерли552(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65667(+279)
Выздоровели62876(+261)
Умерли552(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ