Жамият

Ўзбекистонда 2020 йил учун закот миқдори маълум қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайьати закот миқдорини маълум қилди.

Ўзбекистонда 2020 йил учун закот миқдори маълум қилинди
Фото:UzNews.uz

Унга кўра, 1 грамм тиллонинг бугунги кундаги ўртача нархи 250 000 сўм эканини эътиборга олиб, закот нисоби 85 грамм тиллодан 21 250 000 сўм деб белгиланди. Мазкур қийматнинг 1/40 - яъни закот учун чиқариладиган қисми 531 250 сўмга тенг бўлади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков айтган.

 

“Зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 21 250 000 сўмдан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бирини закот сифатида камбағал ва фақирларга бериши фарздир“, — дейилади хабарда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ