Жамият

Пойтахт ҳокими ижара берувчилардан ижара пулини вақтинча талаб қилмай туришларини сўради

Жаҳонгир Артикходжаев: “Синовли кунларда ўзаро ишонч, ҳамжиҳатлик ҳам жуда муҳим. Шуни билингки, бу кунлар унутилади, аммо яхшилик унутилмайди!”

Пойтахт ҳокими ижара берувчилардан ижара пулини вақтинча талаб қилмай туришларини сўради
Фото:Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими ижара берувчи фуқароларга мурожаат қилди:

 

“Шаҳримизда ижарада яшаётган фуқароларимиз бор. Улар орасида олис манзилдан келиб яшаётганлар ҳам бор. Улар бугун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўз оилалари бағридан узоқда, ижара уйларда яшашмоқда. Улар орасида карантин сабабли, вақтинча ишламаётганлари ҳам бор. Бундай шароитда албатта, уларга осон тутиб бўлмайди. Бир томондан ижара пулини тўлаш, бир томондан оилаларини эҳтиёт қилиш, рўзғор тебратиш масъулияти елкаларида турибди. 

 

Шу боис, мен ижара берувчиларга шундай синовли кунларда сабрли бўлиб, уларнинг ҳолатини тўғри баҳолашларини, ижара пулини вақтинча талаб қилмай туришларини сўраган бўлардим. Вақтинчалик тўланмаган ижара ҳаққи эса кейинчалик тўлаб бериш шарти билан ижарада турувчи фуқароларга тақдим этилса, фикримча, адолатли бўлади. Синовли кунларда ўзаро ишонч, ҳамжиҳатлик ҳам жуда муҳим.

 

Шуни билингки, бу кунлар унутилади, аммо яхшилик унутилмайди!”, – дейди ўз мурожаатида Жаҳонгир Артикходжаев.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54462(+496)
Выздоровели50954(+513)
Умерли450(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54462(+496)
Выздоровели50954(+513)
Умерли450(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ