Жамият

Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясини даволашда янги усулни қўллаш бошланади

Янги усул коронавирусдан соғайган инсонларнинг қон зардобини хасталиги оғир кечаётган беморларга қуйишдан иборат.

Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясини даволашда янги усулни қўллаш бошланади
Фото:Иллюстрация / medobzor.ru

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, соғайган кишиларнинг қон зардоби касалликни бошидан кечираётган беморларнинг ушбу хасталикни енгил ўтказиши ва тезроқ тузалишларига ёрдам беради.

 

Бир қатор тажрибали олим ва шифокорлар билан келишилган ҳолда, тез кунларда Ўзбекистонда мутлақо янгича усул — коронавирусдан соғайган инсонларнинг қон зардобини хасталиги оғир кечаётган беморларга қуйиш амалиётини жорий этиш бошланади.

 

Қайд этилишича, COVID-19 инфекциясига чалинган беморлар қон зардобида вирусга қарши иммун таначалар пайдо бўлиб, улар вируснинг ўлимига олиб келади.

 

Табиийки, бу амалиёт қатор саволлар туғдириши мумкин. Зардобдан бошқа касаллик юқмайдими? Зардоб берган инсонлар аҳволи оғирлашмайдими? Беморларга зардоб қуйилганда турли асоратлар юзага келмайдими?

 

"Аввало, коронавирус инфекциясидан тузалган инсонлардан зардоб олишдан олдин, бир нечта инфекцияларга текширилади, тиббий кўрикдан ўтказилади. Қўшимча инфекцияси ва касаллиги бўлмаган инсонлар зардобининг кичик бир қисми олинади, холос. Бу миқдор донор учун ҳеч қандай салбий асоратларни намоён қилмайди. Бу илмий жиҳатдан исботланган. Сўнгра йиғиб олинган зардоб яна қўшимча ишлов бериш жараёнларидан ўтказилгандан сўнг, касаллик оғир кечаётган беморлар розилиги ва шифокор кўрсатмалари ҳамда махсус тартибларга қатъий риоя қилинган холда қўлланилиши мумкин", — дейилади хабарда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55593(+192)
Выздоровели51965(+0)
Умерли460(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55593(+192)
Выздоровели51965(+0)
Умерли460(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ