Иқтисодиёт

Президент Марказий банкка ишлаб чиқариш корхоналари учун $3,1 млрд айланма маблағлар ажратишни топширди

Марказий банкка ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун банклар орқали 30 трлн сўм айланма маблағлар ажратилишини таъминлаш топширилди.

Президент Марказий банкка ишлаб чиқариш корхоналари учун $3,1 млрд айланма маблағлар ажратишни топширди
Фото:president.uz

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, 9 апрель куни ўтказилган йиғилишда коронавирус пандемияси шароитида банкларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, бандлик ва аҳоли даромадларини сақлаб қолиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Жаҳон иқтисодиётида бошланаётган инқироз ҳолатларини ҳисобга олиб, банкларнинг лойиҳалар портфелини танқидий кўриб чиқиш вазифаси қўйилди. Яъни, ҳали бошланмаган, узоқ муддатли лойиҳаларни аниқлаб, уларни жорий йилнинг ўзида самара беришни бошлайдиган янги лойиҳаларга алмаштириш зарурлиги таъкидланди.

Бу борада банкларга маблағларни устувор равишда кичик бизнес субъектларига янги иш ўринлари яратиш учун ҳамда уй шароитида ўзини ўзи банд қилиш учун йўналтириш тавсия этилди.

 

Жорий йилда Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк орқали бандликни таъминлаш дастурларига 4 триллион сўм йўналтириш кўзда тутилган. Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси орқали Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига қўшимча 500 миллиард сўм ажратилади. Ушбу маблағлар кўплаб янги лойиҳаларга асос бўлади.

Президентимиз биринчи навбатда озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, кичик бизнес ва ҳунармандчилик лойиҳаларига устувор аҳамият қаратиш зарурлигини таъкидлади.

 

Карантин даврида ҳам аграр соҳадаги ишлар тўхтамаганини ҳисобга олиб, қишлоқ хўжалиги тармоқларига бириктирилган тижорат банклари ҳозирнинг ўзида янги лойиҳаларни кўпайтиришлари лозимлиги қайд этилди.

 

Карантин тугаганидан кейин кўплаб корхоналарга ўз фаолиятини тиклаш учун анча вақт ва маблағ керак бўлади. Шу боис Марказий банкка ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун банклар орқали 30 триллион сўм айланма маблағлар ажратилишини таъминлаш топширилди.

 

Зарур ҳолларда, корхоналарга иш ҳақи тўлаш учун ҳам кредитлар ажратилишини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66801(+96)
Выздоровели63978(+0)
Умерли564(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66801(+96)
Выздоровели63978(+0)
Умерли564(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ