Коронавирус

Ҳавонинг кескин совиб кетиши Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалишига қандай таъсир кўрсатади?

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи ҳавонинг кескин совиб кетиши COVID-19 тарқалишига таъсири ҳақида айтиб ўтди.

Ҳавонинг кескин совиб кетиши Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалишига қандай таъсир кўрсатади?
Фото:Видеодан кадр

8 апрель куни АОКА штабида ўтказилган брифингда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ҳаво совуқ бўлса, айниқса -2 ... +10 даражагача бўлган ҳаво ҳароратида коронавирус қўзғатувчиси анча муддат яшай олиши, ташқи муҳитда бўлиш вақти узайиши ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади.

 

Шунингдек, “Лекин агар биз уйимизда қолсак, кўчага чиқмасак, мулоқотларга йўл қўймасак, мабодо мулоқот бўлса, масофани сақлайдиган бўлсак, бизнинг республикамиздаги эпедемик вазиятга ҳозирги кундаги об-ҳаво таъсир қилмаслиги мумкин”, – деб таъкилаб ўтди Нурмат Отабеков.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет хабарларига кўра, ҳаво ҳарорати 8 апрелда кундузи +5...+10 даража, 9 апрель куни кечаси 0...+5, айрим жойларда -1 даражагача тушиши, кундузи эса +5...+10 даража бўлиши кутилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65200(+98)
Выздоровели62342(+0)
Умерли545(+0)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65200(+98)
Выздоровели62342(+0)
Умерли545(+0)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ