Жамият

Президент қарори – тиббиёт ОТМлари талабалари ва битирувчиларига қўшимча тўлов, фанлар қисқартирилиши, 5 йил ишлаб бериш мажбурияти

Тиббий-санитария соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан янгилашни кўзда тутадиган муҳим ҳужжат имзоланди.

Президент қарори – тиббиёт ОТМлари талабалари ва битирувчиларига қўшимча тўлов, фанлар қисқартирилиши, 5 йил ишлаб бериш мажбурияти
Фото:president.uz

Тиббий-санитария ходимларини касбий ривожлантириш тизимини яхшилаш, соҳада етук ва чуқур билимга эга кадрларни замонавий таълим стандартлари асосида тайёрлаш, тиббиёт ташкилотлари, айниқса, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлаш мақсадида Президент тегишли қарорни имзолади.

 

Коллежларни қайта ташкил этиш

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47 та тиббиёт коллежи Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади. Мазкур техникумларда валеология, тиббий психология, нутрициология, диетология, фармакология, кинезиология, реабилитология, профпатология фанларининг чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини жорий этилади.

 

Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Фанлар қисқартирилиши

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

 

Тиббиёт олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари ўқув режаларидаги мутахассисликка оид бўлмаган фанлар улуши 2 баробарга қисқартирилади.

 

Клиник ординатурага (резидентурага) мақсадли қабул қилинган талабаларнинг битирув курсини вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида ташкил этиш тизими йўлга қўйилади.

 

Ишлаб бериш мажбурияти

 

Тиббиёт олий таълим муассасалари “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Касбий таълим (даволаш иши)” таълим йўналишлари битирувчиларининг яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъий назар, давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган туман (шаҳар)да камида 5 йил ишлаб бериш мажбурияти киритилади.

 

Қўшимча пул тўловлари

 

Таълим босқичидан қатъий назар, чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларига (мутахассислик фанларни “қониқарли” баҳога ўзлаштираётган талабалардан ташқари) ҳар ойлик стипендиясига базавий стипендия миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади.

 

Давлат тиббиёт муассасаларининг халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингидаги тиббиёт йўналишида биринчи 200 ўринни эгаллаган олий таълим муассасаларида клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган, шунингдек, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган ходимлари лавозим маошига қуйидаги миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

 

– клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган ходимга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг етти бараварига тенг миқдорда (4 755 310 сумов);

 

– фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган ходимга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн беш бараварига тенг миқдорда (10 189 950 сумов).

 

Филиаллар ва алоҳида тиббиёт олий таълим муассасасини ташкил қилиш

 

Тегишли вазирлик ва идораларга уч ой муддатда жамоат саломатлиги ва санитария-эпидемиология назорати хизматлари соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлаш бўйича алоҳида тиббиёт олий таълим муассасасини ташкил қилишни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритиш юкланди.

 

Шунингдек, 2021 йил 1 январга қадар Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ҳамда Туркия Бахчишеҳир университетининг филиаллари ва клиникаларини Ўзбекистонда ташкил этиш юзасидан таклифлар киритилади.

 

Мамлакатимиздаги тиббиёт олий таълим муассасаларида халқаро рейтингларга кирувчи нуфузли хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида халқаро факультетлар, шунингдек, филиалларни очиш юзасидан ҳам таклифлар киритилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ