Жамият

Карантинда “эплаб кўчада юрган” 22 ёшли қиз ва унинг дўстлари 15 суткага қамалди

Ёшлар карантин талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз юриб, Амир Темур шахсига ҳурматсизлик қилишган.

Карантинда “эплаб кўчада юрган” 22 ёшли қиз ва унинг дўстлари 15 суткага қамалди
Фото:Видеодан кадр

7 апрель куни Юнусобод тумани маъмурий судида ЎзР маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш) ва 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари бўйича К. Мажидова (1998 й.т.), У. Ҳамидов (1993 й.т.) ва О. Розиқовга (1990 й.т.) нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

 

Аниқланишича, юқорида айтиб ўтилган фуқаролар 1 апрель куни соат тахминан 18:00да Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасидаги Амир Темур хиёбонида мамлакатда ўрнатилган карантин талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз юришган.

 

Тиббий ниқоб тақмаган ҳолда, Амир Темур ҳайкали олдида коронавирус эпидемияси Ўзбекистондан қачон кетиши ҳақида сўраб, Амир Темур шахсига ҳурматсизлик қилишган ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузишган. Улар мазкур воқеаларни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиришган.

 

Фуқаролар ЎзР маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54, 183 моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилган. Уларнинг ҳар бирига ЎзР маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш) тартибида 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились53966(+519)
Выздоровели50441(+609)
Умерли447(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились53966(+519)
Выздоровели50441(+609)
Умерли447(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ