Жамият

Автомобиль учун стикер олишга аризалар қабул қилиш тўхтатилди

Давлат хизматлари агентлиги автомобиллар учун махсус стикер олишга аризалар қабул қилиш тўхтатилгани ҳақида хабар берди.

Автомобиль учун стикер олишга аризалар қабул қилиш тўхтатилди
Фото:ИИББ

Давлат хизматлари агентлиги 4 апрель соат 18:00дан бошлаб автомобиллар учун махсус стикер олишга аризалар қабулини вақтинча тўхтатди.

 

Агентлик хабарига кўра, 4 апрель 17:00 ҳолатига 165 619та ариза тушган: рухсатнома берилганлар сони – 23 546, рад этилганлар – 81 241тани ташкил қилган ҳамда 10 004та ариза олувчиларнинг ўзлари томонидан қайтариб олинган.

 

"Уларни сифатли саралаш ва ЙҲХДХ идоралари билан биргаликда кўриб чиқиб, асослантирилган қарорларни қабул қилиш учун аризалар қабулини вақтинча тўхтатишга мажбурмиз", — дейилади хабарда.

 

Қайд этилишича, аризаларни қабул қилиш 6 апрель 18:00дан бошланади.

 

Агентлик рад этилган аризаларни қайта юбормасликни сўраган, чунки бу ҳолат бошқа аризаларни кўриб чиқиш жараёнини сезиларли даражада секинлаштиради.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ