Жамият

Прокуратура Telegramʼда COVID-19 билан касалланганлар ҳақида хабар тарқатган депутатга жиноят иши қўзғатди

Депутат Қўқон шаҳрида коронавирусни юқтириб олганлар борлиги ҳақида ёлғон хабар тарқатган.

Прокуратура Telegramʼда COVID-19 билан касалланганлар ҳақида хабар тарқатган депутатга жиноят иши қўзғатди
Фото:UzNews.uz

28 март куни хусусий корхона раҳбари, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутати 40 ёшли Х.Н. карантин қоидаларини қўпол равишда бузган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

 

Фуқаро Х.Н. Telegram ижтимоий тармоғида Қўқон шаҳрида 2 нафар шахсда коронавирус касаллиги аниқланганлиги ва улар карантинга олинганлиги ҳақида жонли тарзда аудио ёзув орқали ёлғон маълумотларни тарқатган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ