Жамият

Синоптиклар Ўзбекистонда шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Ўзгидромет тунги ҳаво ҳарорати +5 даражагача тушишини маълум қилди.

Синоптиклар Ўзбекистонда шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Фото:Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 31 март куни Каспий денгизи жануби-ғарбий қисми устидаги жанубий циклон Ўзбекистон ҳудудига силжиб, булутлилик ортади ва айрим жойларга ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +7…+12, кундузи +18…+23 даража бўлади.

 

1 апрелда Кавказдан совуқ антициклон кириши билан мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёмғирли об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. Кундузи ҳарорат пасайиб, +13…+18 даражани ташкил қилади.

 

2 апрель куни тунда ва эрталаб Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида об-ҳаво нобарқарор бўлиб туради, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ҳарорат +5…+10, кундузи бироз кўтарилиб, +15…+20 даражани ташкил этади.

 

3 апрелда республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий туманларда Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириши натижасида айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7…+12, кундузи +20…+25, шимолда эса +15…+20 даража бўлади.

 

4 апрель куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат аввалгидек сақланиб, шу кун учун хос бўлган иқлимий меъёрдан бироз юқори бўлади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ