Жамият

Ўзбекистонда кўчада 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланиши тақиқланди

Фуқаролар уйидан фақатгина дори ҳамда маҳсулот харид қилиш учун чиқишлари мумкин.

Ўзбекистонда кўчада 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланиши тақиқланди
Фото:Юрий Ким / UzNews.uz

Республика махсус комиссиясининг хабарига кўра, 27 март соат 10:00дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситаларининг ҳаракати бутунлай тўхтатилди. Бунда муайян ҳудудга тааллуқли автотранспортларнинг ўз ҳудудларига кириб боришига рухсат берилади.

 

Бундан ташқари, вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади.

 

Фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида, зарур бўлмаган ҳолларда, уйидан ташқарига чиқиши чекланади. Ўта зарур ҳоллардагина кўчага чиққанда (дорихона, озиқ-овқат дўконлари) – ниқобда бўлиши шарт. Фуқаролар уйидан ташқарига ниқобсиз чиқса, қонунда белгиланган тартибда 1 115 000 минг сўм миқдоридаги жаримага тортилади.

 

Шунингдек, эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда, фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида икки метр масофа сақлаши шарт. Кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади. Бу тақиқ бир вақтда ҳаракатланаётган оилага нисбатан қўлланилмайди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ