Жамият

Тошкентда бир суткада 441 нафар шахс ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди

Бутун республика бўйлаб 3327 нафар фуқаро карантин тартибига риоя қилмаганлиги маълум бўлди.

Тошкентда бир суткада 441 нафар шахс ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди
Фото:ИИББ

26 март куни ИИББ ходимлари Тошкентда бир сутка давомида карантин тартибига риоя қилинмаганликнинг 476та ҳолатини аниқлашди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати.

 

Профилактика инспекторлари маҳалла ва дўконларда текширув ўтказишганида ҳамда миллий гвардия ходимлари билан туни-кун патруллик қилиш вақтида шаҳар кўчалари ва бошқа жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрган 441 нафар фуқарони аниқлашган.

 

Шу қаторда, 35 нафар фуқаро уй карантини тартибини бузиб, ўзбошимчалик билан уйларидан чиқишган.

 

Миллий гвардия маълумотларига кўра, 26 март куни бутун республика бўйлаб 3327 нафар фуқаро карантин тартибига риоя қилмаганлиги маълум бўлган.

 

Уларнинг 3324 нафари маъмурий, 3 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ